Қуйидаги касалликларни ташхислаш ва жарроҳлик даволаш:
- Ўпка саратони ёки ўпканинг ҳажмли ҳосилалари;
- Кўкс оралиғи, плевра, кўкрак деворининг ўсмалари ва кисталари;
- Ўпка малформацияси;
- Буллёз касаллиги, спонтан пневмоторакс;
- Жарроҳлик даволашни талаб қиладиган бронхоэктаз;
- Ўпканинг паразитар касалликлари (эхинококкоз, альвеококкоз ва бошқалар);
- Номаълум этиологияли плевритлар (гидроторакс, гидроперикард);
- Тўш орти бўғоғи;
- Диафрагманинг жарроҳлик касалликлари (чурралар, релаксация, травматик ёрилишлар);
- Ўпкада диссеминацияланган жараёнлар;
- Трахея чандиқли стенози ва трахея олд деворидаги нуқсонлар;
- Ҳалқум ўсмалари.
Амалга ошириладиган операциялар рўйхати:
- Пневмонэктомия;
- Ўсма касалликларида кенг лимфодиссекция билан пневмонэктомия;
- Лобэктомия;
- Видеоторакоскопик лобэктомия;
- Билобэктомия;
- Видеоторакоскопик билобэктомия;
- Трахеянинг чандиқли торайишида циркуляр резекция ва учма-уч анастомоз қўйиш;
- Трахея ва бронхларнинг жароҳатларида реконструктив операциялар;
- Ўпка ва кўкс оралиғидан эхинококэктомия;
- Ўпка ва кўкс оралиғидан видеоторакоскопик эхинококэктомия;
- Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзоларининг қўшма эхинококкозида бир вақтнинг ўзида кетма-кет эхинококэктомия операцияси;
- Тимэктомия;
- Видеоторакоскопик тимэктомия;
- Струмэктомия;
- Ларингэктомия;
- Диафрагма релаксацияси пластикаси;
- Видеоторакоскопик диафрагма релаксацияси пластикаси;
- Кўкрак қафаси девори ҳосилаларида қовурға резекцияси;
- Плеврэктомия ва делортикация;
- Видеоторакоскопик плеврэктомия ва делортикация;
- Буллёз касаллиги ва плевра патологияларида видеоторакоскопик аралашувлар;
- Ўпка ва кўкс оралиғи янги ҳосилаларида видеоторакоскопик биопсия олиш;
- Трахея ва бронх ҳосилаларида бронхоскопик биопсия олиш ва олиб ташлаш;
- Трахея ва бронх ёд жисмларини эндоскопик олиб ташлаш;
- Трахея-қизилўнгач оқмаларини бартараф этиш;
- Гидроперикардларда видеоторакоскопик перикард фенестрацияси;
- Рейно касаллиги ва гипергидроз касалликларида видеоторакоскопик симпатэктомия.
- 1960 йилда В. Воҳидов раҳбарлигида республикада 25 ўринли ўпка ва кўкс оралиғи хирургияси бўйича биринчи ихтисослаштирилган бўлим ташкил этилди.;
- Ўпка ва кўкс оралиғи хирургияси бўлими 1975 йилда янги бино деворларида 40 ўринга кўтарилди;
- 50 йилдан ортиқ вақт давомида бўлимда 10155 та торакал операциялар ўтказилди, операциядан кейинги умумий касалхонада ўлим даражаси 2,3 %;
- 2009 йилдан 2024 йил февралгача бўлимни ЎзР соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош торакал хирурги профессор Шуҳрат Нурматович Худайбергенов, бошқарган.
- Бўлим йилига 400 дан ортиқ юқори технологияли ўпка ва кўкс оралиғида операцияларни бажаради;
- Бўлим жамоаси Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ мамлакатларида трахея, ўпка ва кўкс оралиғи хирургиясида етакчилардан бири ҳисобланади;
- Жамоа 7 хирургдан иборат.
- Бўлим 25 ўринда иборат
- Ҳар йили мутахассислар чет элда ўқиш/малака ошириш учун юборилади
- МДҲ мамлакатларидаги ҳамкасблар билан нафас олиш ва кўкс оралиғи органларида мунтазам равишда қўшма операциялар ўтказилади