
Илмий-амалий “Ўзбекистон жарроҳлиги” журнали академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг расмий нашридир.
Журналнинг асосий мақсади – жарроҳлик, кардиокирургия, трансплантология ва бошқа тиббиёт соҳаларида илғор тажрибаларни тарқатиш, илмий натижаларни алмашиш ва мутахассислар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Унда илмий мақолалар, таҳлилий шарҳлар, клиник кузатувлар ҳамда конференция ва симпозиум материаллари чоп этилади. Журнал замонавий жарроҳликдаги инновацион ёндашувлар ва тиббий хизмат сифати оширишга алоҳида эътибор қаратади.
Журнал Ўзбекистон Республикасининг етакчи илмий нашрлари рўйхатига киритилган бўлиб, ёш тадқиқотчилар ва тажрибали олимлар учун муҳим илмий майдон ҳисобланади.