Проф. М.М. Акбаров раҳбарлигида навбатдаги муваффақиятли жигар трансплантацияси амалга оширилди

news_in

12.11.2025

Марказимизда, ГХБваЖТ №1 бўлимида, тиббиёт фанлари доктори, профессор М.М. Акбаров раҳбарлигида тирик қариндош доноридан навбатдаги муваффақиятли жигар кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди.

Бемор Дустова Д., 1984-йилда туғилган, Сурхондарё вилояти, Узун тумани аҳолиси. У вирусли этиологияли жигар сиррози (HBV + HDV) билан оғриган. Касаллик портал гипертензия, гепатоспленомегалия, қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши ва ассит билан асоратланган. Марказимизда 2025-йил 17-октябрда 9 та варикоз магистралларининг эндоскопик лигацияси бажарилган.

Донор сифатида беморнинг ўғли Хусанов И., 2006-йилда туғилган, иштирок этди.

Операция муваффақиятли ўтди, интраоперацион асоратлар кузатилмади. Донорнинг операциядан кейинги даври тинч ўтди ва у 8-куни қониқарли аҳволда шифохонадан чиқарилди.

Трансплантациядан сўнг беморнинг аҳволи барқарор, кўчириб ўтказилган жигар функцияси кўрсаткичлари қониқарли.

Мазкур операция марказимиз трансплантологлар жамоасининг юқори профессионаллиги ва тирик донор жигар трансплантацияси дастурининг изчил ривожланаётганини яна бир бор тасдиқлайди.