"Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ" ДМ Директори Профессор Сайдимурад Исмаиловнинг Хитойга ташрифи.

news_in

25.10.2025

Хирургия Маркази директори, профессор Сайдимурад Исмаилов Хитой Халқ Республикасдаги йирик ва кўп йиллик ҳамкори Зҳеижанг университети тиббиёт госпиталининг иккинчи  касалхонасида (САЗҲУ) расмий ташриф билан бўлди.
Ушбу ташриф Зҳежианг Университети Тиббиёт Мактаби Иккинчи Қўшилган Касалхонаси Гепатобилиар хирургия департаменто раҳбари, профессор Wанг Wеиллинг расмий таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Ташриф давомида профессор Сайдимурад Исмаилов ҳамкасблари билан замонавий тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибалар, инновацион жарроҳлик услублари ҳамда илмий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди. 

САҲЗУнинг замонавий 5Г интернет мазказини, оҳирги русумдаги техникалар билан жиҳозланган реанимация ва операцион хоналарни кўздан кечирди.

Ташриф даоирасида САҲЗУ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболлари ва икки томонлама тажриба алмашиш режалари муҳокама қилинди.