Туркиянинг етакчи торакал жарроҳлари Хирургия марказига ташриф буюрди

news_in

04.07.2025

 Бугун академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия Марказига Туркиядан етакчи кўкрак (торакал) жаррохлар ташриф буюрди. Ушбу ҳурматли меҳмонлар Ататурк касалхонаси ва Соғлиқни сақлаш фанлари университети (Sağlık Bilimleri Üniversitesi) каби етакчи тиббиёт муассасаларининг кўкрак жарроҳлиги бўлимлари раҳбарлари ҳисобланади:
🔹 Проф. Др. Айдын Шанли
🔹 Проф. Др. Атилла Эроғлу
🔹 Проф. Др. Левент Кансевер

Ташриф доирасида Марказнинг директор ўринбосари, профессор Отабек Жураевич Эшонхўжаев билан учрашув ўтказилди.
📋 Меҳмонлар ташриф давомида марказ биноларини кўздан кечиришди, беморлар билан мулоқот қилдилар ва чуқур ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдилар. Мавзулар қаторига қўшма симпозиумлар ва илмий конференциялар ташкил этиш, шунингдек, ўзбек мутахассисларининг Туркиянинг етакчи клиникаларида малака ошириш ва стажировка дастурларида иштирок этиш киритилди.

Ушбу ташриф торакал жарроҳлик соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва илғор билим ҳамда тажриба алмашишни ривожлантириш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.