Академик В. Воҳидов номидаги Республика Хирургия Марказида хайрия операциялари муваффақиятли якунланди!
16-22 феврал кунлари туғма юрак нуқсонлари бўлган болаларга кардиологик жарроҳлик ёрдам кўрсатишга қаратилган йирик хайрия акцияси ўтказилди.
Натижалар:
✔️ 120 дан зиёд болалар тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилди
✔️ 64 та операция муваффақиятли ўтказилди, жумладан:
🔹 25 та очиқ юрак операцияси
🔹 39 эндоваскуляр муолажалар
Ушбу лойиҳа Подшоҳ Салмоннинг Гуманитар Ёрдам Маркази ва Ислом Олами Лигаси кўмагида амалга оширилди. Шунингдек, ўзбек ва саудиялик кардиолог-хирургларни ҳамкорлиги бу жараённинг муваффақиятли бўлишига хизмат қилди.
Халқаро ҳамкорлик нафақат кўплаб болаларга ҳаёт бағишлади, балки Ўзбекистонда кардиологик жарроҳлик соҳасининг ривожланишига ҳам катта туртки берди.
Тез орада кичик беморларнинг ҳикоялари ва мутахассисларнинг эксклюзив интервюлари билан бўлишамиз!

