Саудиялик шифокорлар Хирургия марказида – хайрия жарроҳликларига тайёргарлик!

news_in

14.02.2025

Академик В. Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-амалий Тиббиёт Маркази Ислом Дунёси Лигасининг мутахассисларини қабул қилди. Улар туғма юрак нуқсони бўлган болалар учун хайрия жарроҳликлари ўтказиш мақсадида етиб келишди.

Шифокорлар марказ директори билан учрашиб, операцияларни ташкил этиш ва тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

 Ҳозирги пайтда саудиялик мутахассислар барча касалхонага ётқизилган болаларни эхокардиография текширувдан ўтказмоқда. Шу асосда уларга зарур жарроҳлик усуллари ва тиббий хизматлар белгиланмоқда.

 Фарзандларга соғлом келажак ҳадя этамиз! Янгиликларни кузатиб боринг – биз жараён ва натижалар билан бўлишамиз.

 Хайрия операциялар санаси: 16-22 феврал 2025 йил