Самарқанд вилоятидан бўлган 64 ёшли бемор Ширинова М. марказимизга оғир аҳволда келтирилди.
Унга қуйидаги ташхислар қўйилган: Аутоиммун жигар сиррози, портал гипертензия, спленомегалия, ассит, жигар энцефалопатияси, ва гепаторенал синдром.
Бемор Самарқанд вилояти КТТМ дан ўтказилганида умумий билирубин миқдори 600 ммол/л ни ташкил этган. Ҳаётий кўрсатмага биноан шошилинч равишда жигар трансплантацияси амалга оширилди.
Операциядан кейин 20 сутка давомида беморимизнинг ҳолати яхшиланди ва қониқарли ҳолатда уйига жавоб берилди.