news_in

25.07.2024

АКАДЕМИК В.ВОХИДОВ НОМИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ХИРУРГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЙ МАРКАЗИГА КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА

ЭЪЛОН

Академик В.Вохидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббий маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 17-июлдаги 238-сон буйруғи асосида клиник ординатурага қабул бошланганини эълон қилади.

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГОН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббий маркази директорини номига ёзилган ариза (Файлни юклаб олинг).

2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини грант асосида тамомлаганлар учун дипломдан кўчирма) ва унга иловаси.

3. У-086 шаклидаги тиббий маълумотнома

4. Паспорт (фотосурат ва рўйхатдан ўтиш муҳри бўлган саҳифалар)

5. Таржимаи ҳол (шакл)

6. Меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси (ёки штрихли электрон версияси)

7. Расмлар 3x4 (8 дона)

8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёзлар назарда тутилган ҳужжат.

Клиник ординатурага ҳужжатларни қабул қилиш 2024-йил 20 июндан 20-августгача (шу кунда ҳам) амалга оширилади.

Ҳужжатлар электрон шаклда xirurgiya.markazi.qabul.2024@gmail.com электрон почта орқали қабул қилинади (юқори сифатли сканерланган ҳужжатларни тақдим этинг).

2024/2025 ўқув йили учун қабул бошланиши муносабати билан академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббий марказида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ишини енгиллаштириш ҳамда тезкорлик билан таъминлаш мақсадида “Call -марказ” ташкил этилди.

Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали Call -марказга мурожаат қилишлари мумкин.

Call-марказ телефонлари: +998 97 715 37 23, +998 71 277 27 54

Call-марказ иш тартиби: 

Клиник ординатура мутахассисликларига қабул танланган мутахассислик бўйича кириш тестлари асосида бир босқичда амалга оширилади.

Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббий марказининг 2024/2025 ўқув йилида клиник ординатурага қабул квоталари мутахассисликлар бўйича тақсимланиши:

Анестезиология ва реанимация - 20 орин (шартнома)

Тиббий радиология - 20 орин (шартнома)

Умумий хирургия - 24 орин (шартнома)

Кардиохирургия - 10 орин (шартнома)*

Трансплантология – 10 орин (шартнома)*

* Клиник ординатурага “Кардиохирургия” (10 квота) ёки “Трансплантология” (10 квота) йўналиши бўйича қабул қилиш учун номзодлар диққатига!!!

“Кардиохирургия” (10 квота) ёки “Трансплантология” (10 квота) йўналишлари бўйича клиник ординатурага кириш учун “Умумий хирургия” мутахассислиги бўйича магистратура ёки клиник ординатурани тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом талаб қилинади. Керакли диплом мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳужжатлар қабул қилинмайди.

КЎРСАТМА

2022/2023 ўқув йили учун клиник ординатурага абитуриентлар диққатига.

Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббий маркази клиник ординaturasiga қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги режасига асосан тегишли буйруқлар асосида амалга оширилади (2024 йил 17 июлдаги 238-сон буйруғи). (Файлни юклаб олинг).

2023/2024 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура) орқали тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича мутахассисликлар ва улларга тегишли бакалавриат даражалари рўйхати, таълим мувофиқлиги (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 17 июлдаги 238-сон буйруғи 1 иловаси) (Файлни юклаб олинг).

Грант ёки мақсадли квота (грант ёки контракт) асосида клиник ординатурани тамомлаган, лекин 3 йил ишламаган шифокорлар яна клиник ординатурага қабул қилинмайди!

Хорижий фуқаролар томонидан клиник ординатурага қабул қилиш учун ҳужжатларни топшириш Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббий маркази илмий бўлимига мурожаат асосида суҳбат орқали амалга оширилади. Телефонлар: +998977699465

КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШДА БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА БИР НЕЧТА МУАССАСАЛАРДА ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ ТАҚИҚЛАНАДИ. (Вазирлар Маҳкамасининг 2009-йил 18-декабрдаги 319-сон қарори, 2-илованинг 16-банди) 319-сон қарор. (Файлни юклаб олинг)

Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббий марказига 2024/2025 ўқув йили учун тест шаклида клиник ординатурага кириш имтиҳонлари 2024-йил 24-26-август кунлари бўлиб ўтади (клиник ординатурага кириш учун имтиҳон марказнинг расмий веб-сайтда эълон қилинади).