Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида "Ўзбекистон-Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

news_in

28.05.2024

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасалари раҳбарлари, соҳа олимлари ва экспертлари иштирокида "Ўзбекистон-Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 
Тадбир очилишида Академик В. Воҳидов номидаги РИХИАТМ директори Саидмурод Ибрагимович Исмаилов, Ўзбекистон Республикаси Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Қаландарович Абдурахманов, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Анварович Худаяров, Россия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари  Плутниский Андрей Николаевич кириш сўзлари билан юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, икки мамлакат ўртасидаги тиббий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ва шерикликни янада ривожлантириш истиқболлари хусусида сўз юритишди.
Анжуман доирасида 3 та шоъба йиғилиши ҳам ташкил этилиб, уларда иштирокчиларнинг юқори технологик хирургик ёрдамни ривожлантириш, икки мамлакатнинг тиббиёт олийгоҳлари ўртасидаги қўшма дастурлар, онкологиядаги замонавий технологиялар, неонатал ирсий скрининг, Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам хизматидаги ютуқлар, урологияда робот хирургиясининг янги имкониятлари, эндокринология соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик каби кўплаб мавзуларга бағишланган маърузалари тингланди.