МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Хитой делегацияси Хирургия марказига ташриф буюрди

news_in

10.09.2026

Бугун Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига Хитой Халқ Республикаси делегацияси ташриф буюрди. Делегация таркибидан Хитой Соғлиқни сақлаш давлат комиссиясининг Халқаро алмашинув ва ҳамкорлик қўмитаси вакиллари, шунингдек, тиббий ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқарувчи Хитой компаниялари вакиллари ўрин олди. Делегацияга Қўмита директори ўринбосари Ин Хайян бошчилик қилди.

Учрашув мазмунли ва амалий руҳда ўтди. Компаниялар вакиллари замонавий тиббий технологиялар ва маҳсулотларини тақдим этиб, Марказ мутахассислари билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Хитой давлат органи вакиллари билан эса йирик қўшма лойиҳалар, жумладан, кадрлар тайёрлаш, қўшма хирургик амалиётларни ўтказиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ҳамда икки мамлакат тиббиёт муассасалари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар аниқ қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.