Хирургия марказида трансформация натижалари ва келгуси режалар муҳокама қилинди
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Марказ директори, С.И. Исмаилов ва бош менежер доктор Ким Чул Су раҳбарлигида кенгайтирилган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда амалга оширилган ишлар, олиб борилаётган реновация жараёнлари ва Марказ фаолиятини трансформация қилишнинг кейинги босқичлари тақдим этилди. Айниқса, поликлиника фаолиятини такомиллаштириш, беморлар ҳаракат йўналишини яхшилаш, кутиш вақтини қисқартириш, хизмат сифатини ошириш, рақамлаштириш ва иш жараёнларини стандартлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилишда Марказнинг барча жамоаси иштирок этди. Ходимлар тақдим этилган таклифларни диққат билан тинглаб, ўз саволлари ва таклифларини билдирдилар. Муҳокама очиқ ва конструктив руҳда ўтди.
Амалга оширилаётган ўзгаришлар Марказда замонавий, самарали ва беморга йўналтирилган иш тизимини шакллантиришга қаратилган.