Хирургия марказида Афғонистонлик кардио-жарроҳ ташриф буюрди

news_in

21.04.2026

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига Афғонистондан Al-Hayat Hospital клиникасининг қон-томир касалликлари бўлими раҳбари, кардио-жарроҳ доктор Саид Халид Рашид ташриф буюрди.

 

Меҳмонни Хирургия маркази бош шифокори, профессор Руслан Ефимович Лигай қабул қилди. Ташриф давомида афғонистонлик мутахассис марказ фаолияти, кардио-жарроҳлик йўналишидаги имкониятлар ҳамда замонавий тиббий технологиялар билан танишди.

 

Шунингдек, доктор Саид Халид Рашид мини-торакотомия усули орқали бажарилган аорто-коронар шунтлаш операциясида иштирок этди.

 

Учрашув давомида томонлар келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Бундай ташрифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш сиёсатига ҳамоҳанг ҳисобланади.