Хирургия марказида Туркманистондан келган жарроҳ малака оширди

news_in

06.04.2026

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Туркманистондан келган жарроҳ Сердар Балтаев, абдоминал жарроҳлик мутахассиси, малака ошириш дастуридан ўтди.

 

Доктор Балтаев марказда ўқиш имкониятлари билан олдиндан қизиқиб, расмий таклифнома асосида Тошкентга келди. Стажировка давомида у марказ мутахассислари билан биргаликда бир қатор операцияларда иштирок этди.

 

Ўқув жараёнида асосий эътибор малоинвазив лапароскопик хирургияга қаратилди. Жумладан, бариатрик хирургия, мини-гастрошунтлаш ва бошқа замонавий лапароскопик операциялар жараёнида амалиётда иштирок этди.

 

Стажировка якунида Хирургия маркази директори, профессор С.И. Исмаилов томонидан доктор Сердар Балтаевга малака оширишни муваффақиятли тамомлагани учун сертификат топширилди.

 

Шунингдек, Хирургия маркази ўқув марказида хирургиянинг турли йўналишлари бўйича 33 дан ортиқ ўқув ва малака ошириш цикллари ташкил этилган. Ушбу дастурлар доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар замонавий хирургик технологияларни ўзлаштириш ва амалиётда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда.