Тиббиёт тизимида ҳам касбий таълимни ривожлантириш мақсадида Англиянинг “Pearson” компанияси билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда халқаро стандартлар асосида ҳамширалар тайёрлаш бошланди.
Эндиликда ушбу техникумларга Германия, Швейцария, АҚШ ва Япония каби давлатларнинг таълим дастурлари ҳам жорий этилади.
Шу асосда халқаро талабларга жавоб берадиган, хорижий тилларни биладиган ҳамширалар таркиби шакллантирилади.
Кенг кўламли ислоҳотлар соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш йўналишида ҳам жадал давом эттирилади.
Тиббиёт муассасаларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш учун “мастер-режа” ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, инфаркт, инсульт, онкологик ва нефрологик каби юқумли бўлмаган касалликлар, шунингдек трансплантация, вакцинациялаш ҳамда она ва бола саломатлиги йўналишларига 3,5 триллион сўм маблағ ажратилади.