КАЛИШ ЮРИЙ ИВАНОВИЧ таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан

news_in

29.10.2025


2025 йил 29 октябр Ўзбекистон РеспубликасиСоғлиқни сақлаш соҳаси фахрий ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор Юрий Иванович Калиш таваллудининг 85 йилликюблейи.
Юрий Иванович Калиш Тошкент шаҳридатуғилган. 1963 йилда Тошкент давлат тиббиётинститутини аъло баҳолар билан тамомлаб, меҳнат фаолиятини Сирдарё вилоятшифохонасида шифокор-хирург сифатидабошлаган. 1966–1968 йилларда Тошкент давлаттиббиёт институти даволаш факультети“Умумий хирургия” кафедрасида В. Вохидоврахбарлигида клиник ординатуранимуваффақиятли тамомлайди. 1968–1972 йиллардавомида ТошДТИ клиникасининг 1-хирургия бўлимида хирург сифатида фаолият кўрсатган.1972–1975 йилларда Тошкент давлат тиббиётинститути даволаш факультети «Госпиталхирургия» кафедрасида ассистент сифатидафаолият юритган. Кейинчалик барча илмий ваамалий фаолияти хирургия маркази асосчисиакадемик В.Вохидов – билан чамбарчас боғлиқбўлди. Мазкур марказда у катта илмий ходим, бош илмий ходим, илмий котиб, умумий валазер хирургияси бўлими мудири, директорнинг биринчи ўринбосари (2009–2019 йй.) ва директор (2003–2009 йй.) сифатидафаолият юритиб, устозининг шарафлианъаналарини муносиб давом эттиришга каттаҳисса қўшди. 1971 йилда “Йириңликасалликларда оксидланиш-қайталанишжараёнлари ва тўқима нафас олишкўрсаткичлари ҳамда уларга гидрокортизон таъсири” мавзусида номзодликдиссертациясини, 1984 йилда эса “Операция қилинган меъда касалликлари (ташхиси, типологик хусусиятлари, жарроҳлик даволашусулини танлаш)” мавзусида докторликдиссертациясини ҳимоя қилди. 1992 йилдапрофессор унвони берилди. 1984–1991 ва 1998–2006 йилларда Юрий Иванович ЎзбекистонРеспубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигинингбош хирурги сифатида ишлаб, юқориташкилотчилик маҳорати билан мамлакатсоғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ватакомиллаштириш ишларида бевосита иштирокэтди. Профессор Ю.И. Калиш мамлакатимиздаэндоскопик хизматни йўлга қўйиш варивожлантиришнинг асосчиларидан бириҳисобланади. Унинг илк эндоскопиктадқиқотлари 1972 йилда Тошкент давлаттиббиёт институти «Госпитал хирургия»кафедрасида амалга оширилган. Илмийизланишлари асосан операция қилинган меъдакасалликларини ташхислаш ва уларниреконструктив жарроҳлик йўли билан даволашмасалаларига бағишланган. Шу билан бирга, ўникки бармоқли ичак ярасини даволашда турлитурдаги ваготомия усулларини, гигант варецидив вентрал чурраларни протез материаллари ёрдамида бартараф этиш, диафрагма қизилўнгач тешиги чурраларидапротез хиатопластикасини клиник амалиётгажорий этди. 1982 йилдан эътиборанмамлакатимизда лазер тиббиётини йўлга қўйишва ривожлантириш билан ҳам фаолшуғулланиб. Унинг ташаббуси биланРеспублика лазер тиббиёти ва хирургия маркази ташкил этилди, хирургик лазерологиямактаби асос солинди. Юрий Иванович раҳбарлигида ошқозон-ичак тизимикасалликларини даволашда лазер технологиялари ишлаб чиқилиб, амалиётгататбиқ этилди. Юрий Иванович Калиш 4 та монография, 12 та муаллифлик гувоҳномаси ваихтиро патенти, 23 та услубий қўлланма ватавсия ҳамда 700 дан ортиқ илмий иш, жумладан 329 та илмий мақоланинг муаллифиҳисобланади. Унинг раҳбарлигида 5 та докторлик ва 24 та номзодлик диссертациялариҳимоя қилинган.  
Юрий Иванович Калиш Россия Федерацияси Лазер фанлар академиясиакадемиги, “Шараф нишони” ордени, “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси” нишони ҳамда “Ўзбекистон Республикасисоғлиқни сақлаш соҳаси фахрий ходими” унвони билан тақдирланган. Юрий Иванович 1999 йилда таъсис этилган “Ўзбекистонхирургияси” илмий-амалий журналиасосчиларидан бири бўлиб, йигирма йилдавомида бош муҳаррир ўринбосари сифатидасамарали фаолият юритган.
           «Ҳозирги кунда Юрий Иванович Калиш ўз юбилейини муносиб тарзда, куч-ғайрат ва баркамол саломатликда, оила аъзолари, яқинлари ҳамда шогирдлари бағрида нишонламоқда. Унинг мамлакат тиббиёти тараққиёти, илмий мактаб яратишдаги беқиёс ҳиссаси ва минглаб шогирдларни тарбиялаган устозлик меҳнати ҳамиша юксак қадрланади. Юбилярни самимий табриклаган холда узоқ умр, соғлик-саломатлик, тинчлик-фаровонлик ҳамда илмий меросининг доимо бардавом бўлишини тилаймиз!»