Бемор Ни Елена 1970 йил (55 ёш) Яшаш жойи – Тошкент вилояти.
Бизнинг марказга 23.10.2024йил: ошкозон ости безининг умумий ўсмаси – ўсма жигар танасининг орқа девори ва ошқозоннинг антрал бўлимига, 12 бармоқли ичакқа, қорин орти парааортал соҳасига тарқалган (T4N1M0).
Асоратлар: Холестаз, гастростаз.
Ҳамроҳ касаллик: холецистэктомия амалиётидан кейинги холат– Пиковский усулида холедох дренажланган ташхизи билан мурожаат килган.
Беморга 31.10.2024 йил режали равишда:
Лапаротомия, кенгайтирилган субтотал ошқозон резекцияси билан бирга панкреатодуоденэктомия; гастроэнтероанастомоз, гепатикоэнтероанастомоз жаррохлик амалиёти бажарилди.
Бемор амалиетдан сўнг Республика онкология марказида кимётерапия курсини олди.
Хозирга умумий ахволи қониқарли.
Марказимизда 10.06.2025йил қайта МСКТ кукрак кафаси ва корин бушлиги кулишганда, ўпка паренхимаси ва қорин бўшлиғида янги учоқсимон ёки инфильтратив ўзгаришлар аниқланмади.