МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Радиология бўлими замонавий нурли ва магнит-резонанс диагностика усуллари орқали инсон танасининг барча аъзо ва тўқималарини юқори аниқликда текшириш хизматларини кўрсатади.

Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати:
● Магнит-резонанс томография (МРТ) текширувлари
● Мультиспирал компьютер томографияси (МСКТ / КТ)
● Қон томирларнинг КТ ва МРТ ангиографияси
● Ички аъзолар ва тўқималарни контрастли диагностика қилиш
● Онкологик, неврологик ва жарроҳлик касалликларини эрта босқичда визуализация қилиш

Тўлиқ тавсиф

  • Бўлим ҳақида

    Радиология бўлими жаҳон андозаларига мос келувчи замонавий МСКТ ва юқори майдонли МРТ аппаратлари билан жиҳозланган. Бўлимда малакали шифокор-радиологлар томонидан ички аъзолар, мия, умуртқа поғонаси, суяк-бўғим ва қон томир тизимларидаги энг мураккаб патологиялар юқори аниқликда аниқланади, бу эса тўғри ташхис қўйиш ва самарали даволаш режасини тузишга хизмат қилади.