Клиник биокимё ва микробиология бўлими

Ўтказиладиган тадқиқотлар қаторига умумий клиник қон ва сийдик таҳлиллари, қон зардобида 40 дан ортиқ фермент ва субстратларни аниқлаш ва липид спектри киради; гемостаз тизимини баҳолаш ва антитромботик терапия мониторинги, антиагрегант ва антикоагулянт терапия самарадорлигини баҳолаш учун "глобал" ва махсус тестлар; қон зардобида электролитлар ва қон газларини таҳлил қилиш. Чуқур кислород ҳолатини аниқлаш; вирусли гепатит, TORCH инфекциялари, гормонлар, онкомаркерлар, кардиомаркерлар, юрак ишемик касалликлари ва қон айланиш тизими бузилишларини клиникадан олдинги диагностикаси, яллиғланиш ва оксидловчи стресс белгилари, ситокинлар, иммунсупрессив терапия (такролимус) дори мониторинги, оқим ситометрияси орқали кенгайтирилган иммунограмма, қўзғатувчини аниқлаш билан бактериологик тадқиқотларнинг кенг доираси ва антибиотикларга сезгирликни аниқлаш. Буйрак ва жигар бўлаги кўчириб ўтказилган донор ва реципиентларнинг тўлиқ лаборатория мониторинги.

Илмий салоҳият бўлим ходимлари томонидан 4 докторлик, 7 номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган, 1000 дан ортиқ илмий мақолалар, 6 та монография ва қўлланмалар нашр этилган, ҳамда Ўзбекистон Республикаси I Фармакопея лойиҳаси, 30 дан ортиқ методик қўлланмалар ва информацион хатлар чиқарилган ва 23 ихтирога патент ва муаллифлик гувоҳномалари олинган.

Тўлиқ тавсиф

  • Кафедра ҳақида

    Бўлим марказ очилгандан, яни 1974-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

    Бўлим Ўзбекистон Республикасининг шу каби бўлимлардан биринчи бўлиб ЎзДавСтандарт томонидан сертификатланган (137-сонли сертификат 12.24.2001-й). Бўлим халқаро стандартларга мувофиқ лаборатория ичидаги ва лабораториялараро олиб борилаётган тадқиқотлар сифатини назорат қилишни йўлга қўйган ва мунтазам равишда олиб бормоқда.

    Бўлимда 9 нафар шифокор ва 11 нафар лаборант фаолият юритади. Бўлимда йилига 1 300 000 дан ортиқ тадқиқотлар, жумладан гематологик, цитологик, умумий клиник, биокимёвий, иммунокимёвий, иммунологик, бактериологик таҳлиллар ўтказилади.

    Бўлим замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган: автоматик биокимёвий ва гематологик анализаторлар, қонлаги газлар, электролитлар ва қон метаболитлари анализаторлари, ИХЛА, ИФЛА, ИФА - анализаторлари, қон плазмаси қон ивиш омилларини аниқлаш қобилиятига эга автоматик коагулометр, Д-димер, табиий қон антикоагулянтлари ва фибринолитик тизимнинг таркибий қисмлари, оқим цитометри, автоматик бактериологик анализатор, автоматик сийдик анализатори.