Кўрсатилган хизматлар рўйхати
- Қариндошлар ўртасида жигар трансплантацияси;
- Жигар сиррози ва экстранепатик касалликлари бўлган беморларда портал гипертензия асоратларини диагностикаси ва жарроҳлик даволаш;
- Жигар ва ошқозон ости бези ўсмаларида оператив даволаш усуллари: паллиативдан радикал операцияларгача, хусусан панкреатодуоденал ва жигар резекциялари;
- Ўт йўллари шикастланишларидан кейин реконструктив ва тикловчи операциялар;
- Қорин бўшлиғи аъзоларининг бирламчи ёки такрорий паразитар касалликларида анъанавий ва лапароскопик операциялар;
- Ўт тош касаллиги ва унинг асоратлари, жигар, қорин бўшлиғи ва ретроперитонеал бўшлиқнинг кистоз шаклланишларида лапароскопик операциялар.
- Бўлимга 1992-йилда хирургия маркази базасида асос солинган;
- Бир йилда бўлимда 600 дан ортиқ қорин бўшлиғи аъзолари ва қон-томирларнинг юқори технологик операциялари амалга оширилади;
- Бўлим ходимлари томонидан жигар сиррози билан оғриган беморларда портал гипертензия хирургияси устида илмий изланишлар ва янги технологияларни жорий этганликлари учун "Анналы хирургической гепатологии" журнали биринчи мукофоти лауреатлари унвонига сазовор бўлган;
- 2018-йилнинг 18-февралида академиклар Ф.Г. Назиров ва С.В. Готье раҳбарлиги остида биринчи марта яқин қариндошлар ўртасида жигар трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилган;
- Бўлим коллективи 8 та хирургдан ташкил топган;
- Бўлим 25 койкага мўлжалланган;
- Ҳар йили мутахассисларимиз таълим ҳамда малака ошириш мақсадида чет элга юборилади;
- МДҲ давлатлари мутахассислари билан биргаликда жигар трансплантацияси амалиёти мунтазам равишда амалга оширилади;
- Бўлим ходимлари жигар сиррози билан касалланган беморларда портал гипертензия хирургияси устида илмий изланишлар ва янги технологияларни жорий этганликлари учун "Анналы хирургической гепатологии" журнали биринчи мукофоти лауреатлари унвонига сазовор бўлишган.