МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Пулатов О.К.нинг PhD диссертацияси ҳимояси

15.10.2026

Пулатов Олег Каримовичнинг 14.00.34 – «Юрак-қон томир хирургияси» ихтисослиги бўйича тиббиёт фанлари доктори / фалсафа доктори (PhD) диссертацияси авторефератининг қисқача мазмуни:

  • Диссертация мавзуси: «Орттирилган юрак нуқсонларида чап бўлмача ҳажмини камайтириш (атриопластика) натижаларини баҳолаш».

  • Илмий раҳбар: т.ф.д. Тураев Феруз Фатхуллаевич.

  • Бажарилган муассаса: академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (Тошкент).

Асосий натижалар ва хулосалар:

  1. Мақсад: Чап бўлмача атриомегалияси билан асоратланган юрак қопқоқ нуқсонларида атриопластика (чап бўлмача ҳажмини камайтириш) усулларининг самарадорлигини баҳолаш ва даволаш натижаларини яхшилаш.

  2. Илмий янгилик:

    • Чап бўлмача paraanulyar сегменти 5,0–6,0 см дан ошганда Kawazoe усули, ўпка веналари оралиғи 5,0 см дан ошганда эса Mercedes атриопластика усулини қўллашнинг дифференциаллашган ёндашуви асослаб берилди.

    • Атриопластика қўлланилганда чап бўлмача геометрик конфигурацияси тикланади, синус ритми ишончли тикланади ва кичик чиқиш синдроми хавфи камаяди.

  3. Клиник ва иқтисодий самара:

    • Беморларнинг реанимация ва стационарда бўлиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқарди.

    • Узоқ муддатли кузатувда (ўртача 13 йил) 10 йиллик яшаб қолиш кўрсаткичи 85–88% ни ташкил этди.

    • Ҳар 30 нафар бемор ҳисобига олинган иқтисодий самарадорлик ўртача 256,5 млн сўмни ташкил этди.