Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказининг ходимлари —
Ренат Байбеков ва Зафарбек Абдуғафуров — ҳозирда University of Pittsburgh Medical Center (UPMC) таркибидаги Thomas E. Starzl Transplantation Институтида малака ошириш дастурини ўтамоқдалар.
Мазкур институт замонавий трансплантология фанининг шаклланишида муҳим ўрин тутган машҳур жарроҳ профессор Томас Е. Старзл номи билан аталади. Айни шу марказда дунёда илк бор муваффақиятли жигар трансплантацияси амалга оширилган.
Бугунги кунда институтга профессор Абхинав Хумар раҳбарлик қилмоқда — у жигар ва қорин бўшлиғи аъзоларини трансплантация қилиш бўйича халқаро миқёсда тан олинган мутахассисдир. Бизнинг мутахассислар айнан унинг раҳбарлигида малака ошириш дастурини ўтамоқдалар.
Ушбу малака ошириш Ўзбекистон трансплантологиясини янги босқичга олиб чиқиш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва уни амалиётга жорий этиш йўлида муҳим қадамдир.