Қозоғистон тиббиёти ҳафталиги Ўзбекистонда!

news_in

03.10.2025

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия Илмий- Амалий Тиббиёт Марказида ажойиб ҳамкорлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда: Қозоғистоннинг А.Н.Сизганов номидаги Хирургийа Миллий Тадқиқот Марказининг етакчи шифокорлари бизнинг марказ шифокорлари билан биргаликда операциялар ўтказиб, ўзаро билим, тажрибалари билан марказдаги ҳамкасблари билан ўртоқлашмоқда.

 Ҳафта давомида замонавий тиббиётнинг муҳим йўналишлари бўйича юқори технологик, кам инвазив жарроҳликлар ўтказилади:

• лапароскопик гепатобилиар хирургия

• интервенцион кардиология ва эндоваскуляр хирургия

• интервенцион аритмология

• эндоскопик хирургия

Ушбу ҳамкорлик 2025 йил 17-октабр куни Хирургия Марказида бўлиб ўтиши режалштирилган “Ўзбекистон–Қозоғистон тиббиёт форуми” доирасида ташкиллаштирилган. Унда республиканинг барча етакчи тиббиёт марказлар мутахасисслари, Қозоғистон Республикасининг етук шифокорлари иштирок этади.
Форум билим алмашиш, энг янги, кам инвазив жарроҳликлар даволаш технологияларни муҳокама қилиш ва тиббиёт соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлади.

 Икки давлат мутахассисларининг қўшма саъй-ҳаракатлари соғлиқни сақлашни ривожлантириш ва беморларни даволаш сифатини янада яхшилаш учун янги имкониятларни очади.