Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

news_in

06.08.2025

2025-йил 6-август куни Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ҳамда Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Имзоланган ҳужжатнинг мақсади — Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази, шунингдек, Япониянинг университетлари ва илмий-тадқиқот институтлари билан тиббиёт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат. Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қаторига қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий мақолаларни нашр қилиш, тиббий фан ва амалиёт соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, ёш мутахассислар алмашинуви бўйича дастурларни амалга ошириш киради.

Мазкур меморандум соғлиқни сақлаш тизимига илғор технологияларни жорий этиш ва юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашга қаратилган халқаро илм-таълим ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.