Бугун тиббиёт жамоатчилиги ўз умрини халқ саломатлигига бағишлаган, фидойи шифокор, тажрибали устоз ва ҳурматли инсон, академик Назиров Феруз Гафуровичнинг 75 йиллик юбилейини кенг нишонламоқда!
Феруз Гафурович ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида мамлакатимизда жарроҳлик соҳасининг тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, юзлаб ёш шифокорларнинг етук мутахассис бўлиб етишишига сабабчи бўлган. У нафақат юқори малакали амалиётчи, балки илм-фан ва таълим соҳасининг фаол тарғиботчиларидан биридир.
Замонавий жарроҳлик усулларини жорий қилиш, илмий мақолалар чоп этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ҳам унинг хизматлари беқиёсдир.
Ушбу қутлуғ кунда Феруз Гафуровичга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Касбга садоқат, инсоний камтарлик ва фидойилиги учун миннатдорчилик билдириб, уларга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт ва келгусидаги фаолиятларида янги зафарлар тилаймиз!