Ўзбекистонда юрак структуравий касалликларини даволаш бўйича инновацион “ПАН-муолажалари” дастури амалга оширилмоқда.

news_in

01.05.2025

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти (УН ДEСА) ва БМТ Тинчлик ва Тараққиёт Жамғармаси кўмагида, ҳамда “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” давлат муассасаси бошчилигида Ўзбекистонда “Юрак структуравий касалликларини перкутан ва но-флуороскопик муолажалар ёрдамида даволаш имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида юракнинг туғма нуқсонларини замонавий, хавфсиз ва нисбатан кам харажатли усулда даволаш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, Озбекистонда кардиология соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш мақсад қилинган. ПАН (Перcутанеоус анд Нон-Флуоросcопиc) муолажаси - ангиолабораториясиз ва радиация таъсирисиз юрак структуравий касалликларини даволаш имконини берувчи инновацион технология бўлиб, Хитой Тиббиёт Фанлари Академиясининг Фуwаи касалхонаси шифокорлари томонидан ишлаб чиқилган усулдир.

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида, 2025-йил 29–30-апрель кунлари, Фарғона вилоятида бошланғич мактаб ўқувчилари орасида кенг кўламли скрининг текширувлари ўтказилди.
4000 дан ортиқ ўқувчиларда юракнинг туғма нуқсонлари – бўлмачалараро тўсиқ нуқсони, қоринчалараро тўсиқ нуқсони ва очиқ артериал йўл аниқлаш мақсадида текширувлар амалга оширилди.
Скрининг маҳаллий мактабларнинг тиббий кўрик хоналарида ташкил этилди. Текширувлар Фуwаи касалхонаси (Хитой) ва “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” мутахассислари томонидан амалга оширилди.
Текширув натижасида юрак нуқсонлари аниқланган болалар Тошкент шаҳрига, Республика Хирургия Марказига юборилади ва чуқур текширувлардан сонг перкутан ва но-флуороскопик (ПАН) усулида операциялар амалга оширилди. Ушбу амалиётлар хитойлик ва ўзбек мутахассислар томонидан ҳамкорликда бепул бажарилди.

Лойиҳа доирасидаги асосий тадбирлардан яна бири – 2025-йил 1-май куни Тошкент шаҳрида, “Академик В.Воҳидов номидаги Республика Хирургия маркази” катта мажлислар залида бўлиб ўтадиган Минтақавий Илмий Симпозиумдир.
Симпозиумда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон, Россия ва Хитойдан етакчи кардиологлар ва интервенцион мутахассислар иштирок этади ва ПАН муолажаларини оз мамалакатларида қолланилиши натижалари билан 150 дан хорижий ва маҳаллий мутаҳассислар билан болишишади.
Симпозиумнинг иккинчи куни – 2-майда эса, жонли эфирда турли мураккабликдаги тугма юрак нуқсонлари бартараф этишда ПАН муолажаларини қолланиши бойича мастер-класс операциялар ўтказилади.

Ушбу тадбир борасида олинган тажриба мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида янги технологияларни жорий қилиш, ижтимоий тенгликни ошириш, соғлиқ ва фаровонлик мақсадига эришишга хизмат қилади ва ресурслари чекланган ҳудудларда, сифатли ва хавфсиз юрак даволаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.