Саудия Арабистонининг “Подшоҳ Салмон Гуманитар Ёрдам Маркази” томонидан, Ўзбекистон Республикасига йўналтирилган акцияси доирасида "Академик В.Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази" давлат муассасасида кардиохирургик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун 20 та соҳа мутахассислари ташрифи ўз ниҳоясига етди.
Бир ҳафта давомида марказ мутахассислари билан ҳамкорликда очиқ ва эндоваскуляр кардиохирургик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Шунингдек, беморларга юқори сифатли хизмат кўрсатилиниб барча режалаштирилган устувор вазифалар мувафаққиятли амалага оширилди.
"Академик В.Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази" маъмурияти томонидан, “Подшоҳ Салмон Гуманитар Ёрдам Маркази” масъул ходимларига ўз миннатдорчилигимизни тақдим этамиз.
3.jpg)
2.jpg)





