«Хирургия Маркази ёш жаррохи мукофотланди»

news_in

03.07.2024

Ёшлар куни арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2024 йил 27 июндаги "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ёшлар «Келажак бунёдкори» медали ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди. Ушбу фармонга биноан, «Келажак бунёдкори» медали билан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи - Набижонов Баходирбек Содиқжон ўғли хам мукофотланди.

Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу мукофот, Президентимизининг Ўзбекистон Республикаси ёш шифокорларига, хусусан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг ёш мутахассисларига, уларнинг эл-юрт фаровонлигига муносиб хисса қўшишларига бўлган ишончдир.