Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Келажак таълим макони: янги компетенсиялар, инновасиялар, технологиялар” ИВ Россия-Ўзбекистон таълим форуми ўз ишини бошлади.

news_in

26.06.2024

📌 Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган Таълим форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига биноан, таълим ва фан соҳаси мутахассислари, етакчи олий ўқув юртлари ректорлари, илмий-амалиёт тиббиёт марказлари директорлари ва таълим тизимидаги бошқа кўплаб мутахассислардан иборат делегация иштирок этмоқда.

👨‍⚕️ Форумда Академик Воҳидов номидаги РИХИАТМ директори, профессор С.И.Исмаилов ҳам иштирок этмоқда.
Форум давомида ректор Борис Николаевич Коробец вакили сифатидаги «Узоқ Шарқ Федерал Университети» ҳамда Сайдимурод Ибрагимович Исмаилов бошчилигидаги Хирургия Маркази ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 

🔹 Келишувга кўра, мутахассислар тайёрлаш, қўшма таълим лойиҳалари, дастурлар, модуллар, курслар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, «Узоқ Шарқ Федерал Университети» талабаларини Хирургия марказида тадқиқот, диплом олди амалиётларини ўташи, қўшма ўқув ва илмий-техника тадбирлар, маърузалар, семинарлар, мастер-класслар, конференциялар ва давра суҳбатларини ташкил этиш ва ўтказиш, ўзбекистонлик талабалар ва битирувчиларини Хирургия Марказида иш билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича келишувларга эришилди.

🏥 Шунингдек, форум доирасида профессор С.И.Исмаилов «Тиббий таълимни такомиллаштириш – юқори технологияли жарроҳлик ёрдамини ривожлантиришнинг асоси» мавзусида маъруза билан иштирок этди. Форум 2024-йилнинг 26-июнига қадар давом этади.