🗓️ Жарроҳлик маркази ва унинг бутун жамоаси учун муҳим кун.

news_in

06.06.2024

🏥 Марказнинг катта анжуманлар залида тиббий ёрдам хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этувчи ISO 9001 «Сифатни бошқариш тизимлари» ва ISO7101:2023 «Соғлиқни сақлаш ташкилотларида сифат менежменти» халқаро сифат стандартларининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу стандартлар жараёнларни тузишга, турли хизматлар ва бўлимлар ўртасидаги ўзаро алоқани яхшилашга, ходимларнинг масъулияти ва малакасини оширишга ёрдам беради. Бунинг самарасида беморларга ўз вақтида ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, тиббиёт муассасалари янада самарали ва шаффоф фаолият юритмоқда.
 
 📌 Сертификатлаштириш аудити G-CERTI (Жанубий Корея) мустақил халқаро сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилди. 
G-CERTI бутун дунёда, жумладан Шимолий Америка, Европа, Осиё ва Лотин Америкасида жойлашган 50 дан ортиқ ваколатхоналари билан сифат ва хавфсизлик стандартлари бўйича мустақил аудит ва сертификатлаштириш хизматларини етказиб берувчи етакчи глобал ташкилот ҳисобланади.

📋 2024-йил 29-майда «А.В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ» давлат муассасаси 2 та халқаро стандарт бўйича сертификатланган ташкилот сифатида расман реестрга киритилди: ISO 9001-2015, ISO7101-2023, сертификатлари № GIUZ-1184-QC, № GIUZ-1184-HO.