МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.
news_in

13.11.2026

Хирургия марказида раҳбарият ва ёшлар ўртасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш ва раҳбарлар билан мунтазам очиқ мулоқотни йўлга қўйиш бўйича топшириқлари ижроси доирасида Академик В. Воҳидов номидаги Хирургия марказида раҳбарият ва ёш ходимлар иштирокида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Учрашувни Марказ директори ўринбосари Ҳожибоев Жамшид Абдуазимович ҳамда кафедра профессори Маҳмудов Қодиржон Олтинбаевич олиб бордилар.

Очиқ мулоқот давомида ёш мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мавжуд муаммолари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Касбий ривожланиш, меҳнат шароитлари ва Марказ фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундай учрашувлар мунтазам ташкил этилиб, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш ҳамда раҳбарият ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқотни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.