МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Шифокоримиз «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

news_in

27.10.2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошиirish ҳамда соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлашдаги кўп йиллик самарали меҳнати учун: Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи Гизатулина Назира Расуловна бой билим ва тажрибаси, профессионал маҳорати, диагностика ва даволаш амалиётида илғор технологик ҳамда инновацион усулларни кенг қўллагани, рақамли трансформацияни жадаллаштиришдаги иштироки, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги улкан хизматлари ҳамда иjtimoiy ҳаётдаги фаол иштироки учун «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.