Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказига Ҳиндистоннинг KIMS Hospitals (Krishna Institute of Medical Sciences) — юқори технологик тиббий ёрдам йўналишларини ривожлантираётган йирик кўп тармоқли клиникалар тармоғи вакиллари ташриф буюрди.
Учрашувда илмий ҳамкорлик, клиник тажриба алмашиш, мутахассисларни ўқитиш ва малакасини ошириш, қўшма таълим дастурларини ташкил этиш, шунингдек, замонавий тиббий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар узоқ муддатли амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.