МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Мустақилликнинг 35 йиллиги: ходимлар тақдирланди

news_in

28.08.2026

Хирургия марказида Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ходимлар тақдирланди

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Марказ директори, профессор С.И. Исмаилов кириш сўзи билан очиб, жамоани энг улуғ ва азиз байрам — мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди.

Директор ўз нутқида Президентимиз раҳбарлигида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва замонавий тиббий хизматни халқимизга янада яқинлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида таъкидлади. Ушбу жараёнларда тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати ва касбига садоқати муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Тантанали маросимда Марказнинг бир гуруҳ ходимларига «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишонлари топширилди.

Барча тақдирланган ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этамиз! Уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик ва шарафли фаолиятларида янги ютуқлар тилаймиз!