МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Юксак давлат мукофоти — ёш хирургимизга!

news_in

26.08.2026

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ ватандошларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида Марказимиз шифокор-хирурги Абдурашид Абдукаримов ҳам бор. Давлатимиз раҳбари ёш мутахассисимизга «Келажак бунёдкори» медалини шахсан топширди.

Абдурашид Абдукаримов мамлакатимиз хирургиясига роботик технологияларни жорий этишда фаол иштирок этиб, Ўзбекистонда илк бор 5G тармоғи орқали масофавий робот-ассистентли операцияни амалга оширган.

Бу бутун Марказ жамоаси учун катта фахр ва мутахассисларимиз меҳнатига берилган юксак баҳодир. Жамоамиз номидан ҳамкасбимизни муносиб давлат мукофоти билан самимий табриклаймиз ва янги ютуқлар тилаймиз!