Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни арафасида Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида анъанага айланган эзгу тадбир — бу йил илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган ходимларимиз фарзандларини табриклаш маросими ўтказилди.
Бўлажак биринчи синф ўқувчилари янги ва муҳим ҳаёт босқичи билан самимий табрикланиб, уларга мактаб портфеллари ва зарур ўқув қуроллари тўпламлари совға қилинди.
Марказимизда ходимларнинг нафақат меҳнати қадрланади, балки уларнинг оиласидаги муҳим ва қувончли воқеаларни ҳам биргаликда нишонлаш яхши анъанага айланган.
Азиз биринчи синф ўқувчиларига аъло баҳолар, янги билимлар, меҳрибон устозлар ва унутилмас мактаб йилларини тилаймиз! Илк қўнғироқ катта ва порлоқ келажак сари қўйилган биринчи қадам бўлсин! 🇺🇿