МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Юксак давлат мукофоти — ёш хирургимизга!

news_in

24.08.2026

Ҳар йили Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази мутахассисларининг меҳнати давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, ходимларимиз турли давлат мукофотларига сазовор бўлмоқда. Бу бутун жамоамиз учун катта шараф ва фаолиятимизга берилган юксак баҳодир.

Бу йил Марказимиз шифокор-хирурги Абдурашид Абдукаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

Ёш ва иқтидорли мутахассис мамлакатимиз хирургиясига роботик технологияларни жорий этишда фаол иштирок этмоқда. Айнан у Ўзбекистон тарихида илк бор Хитойда туриб, 5G тармоғи орқали Марказимиздаги беморга уланган хирургик роботни масофадан бошқариб, робот-ассистентли операцияни амалга оширди.

Ҳамкасбимизни юксак давлат мукофоти билан самимий табриклаймиз ва янги профессионал ютуқлар тилаймиз!