Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 2026/2027-ўқув йили учун клиник ординатура (резидентура)га қабул бошланганини эълон қилади.
Қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 20-июлдаги 232-сонли буйруғи асосида амалга оширилади.
Қабул йўналишлари:
Анестезиология ва реаниматология — 25 та ўрин
Тиббий радиология — 24 та ўрин
Хирургия — 24 та ўрин
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
танлов эълон қилинган кундан бошлаб 2026-йил 20-август соат 23:59 га қадар.
Клиник ординатурага қабул белгиланган тартибда танлов асосида амалга оширилади.
Талабгорлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга жавоб бериш учун Марказда Call-марказ фаолияти йўлга қўйилган.
Call-марказ иш вақти:
Дўшанба–шанба, соат 09:00 дан 18:00 гача.
Манзил: Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Қўшимча маълумотлар, ҳужжатларни топшириш тартиби ва қабул жараёнига оид янгиликлар Марказнинг расмий ахборот ресурсларида эълон қилиб борилади.