Хирургия марказида Тожикистонлик мутахассислар малака оширдилар
Ўзбекистон ва Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасидаги келишув доирасида Тожикистоннинг турли клиникаларидан келган шифокорлар Академик В. Воҳидов номидаги Хирургия марказида стажировка ўтадилар.
Ўқув 2026 йил 6 июлдан 26 июлга қадар торакал, эндоскопик ва умумий хирургия йўналишларида ташкил этилди. Мутахассислар кўриклар, консилиумлар ва операцияларда иштирок этиб, замонавий диагностика усуллари, даволаш тактикаси ва беморларни олиб бориш тамойилларини ўзлаштирдилар.
Стажировка якунида Марказ директори, профессор С.И. Исмаилов иштирокчиларга сертификатларни топширди.