2026 йил 17 июлдан Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази поликлиникасида Москва шаҳридан келган тажрибали остеопат шифокор Тен Бронислав Николаевич беморларни қабул қилади.
Мутахассис 35 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиб, остеопатия ва рефлексотерапия соҳасида фаолият юритади. У Россия, Сербия ва Хитойда малака оширган, шунингдек Москва шаҳридаги «Лапино» клиник госпитали ва «ИстМед» клиникасида кўп йиллик амалий тажрибага эга.
Қабул қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:
умуртқа поғонаси ва бўғимлардаги оғриқлар;
бош оғриғи ва бош айланиши;
қад-қомат бузилишлари;
жароҳатлардан кейинги асоратлар;
сурункали оғриқ синдромлари;
касалликлар ва операциялардан кейинги реабилитация.