Бугун Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига Осиё тараққиёт банки (ОТБ) экспертлари ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида меҳмонлар марказ фаолияти, клиник бўлимлар, бошқарув тизими, даволаш жараёнлари ҳамда марказни янада модернизация қилиш бўйича режалар билан яқиндан танишдилар.
Учрашув давомида тиббиёт муассасаларини бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, операцион ва маъмурий жараёнларни такомиллаштириш, бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида экспертлар Хирургия марказини янада ривожлантириш ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.