МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Президент ташаббуси: 60 та мураккаб операция муваффақиятли ўтди

news_in

30.06.2026

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Вакф» жамоат фонди кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида 60 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда.
Бугунги кунда барча операциялар марказнинг юқори малакали мутахассислари томонидан замонавий тиббиёт стандартларига мувофиқ муваффақиятли бажарилмоқда.
Ушбу видеороликда беморлардан бирининг яқини билан уюштирилган интервью тақдим этилган. Суҳбат давомида у набирасида муваффақиятли ўтган операция ҳақида сўзлаб берди, шунингдек, марказ шифокорлари ва тиббиёт ходимларига профессионаллик, эътибор ва ғамхўрлик учун самимий миннатдорлик билдирди.
Биз лойиҳанинг бориши ва беморларимизнинг ҳикоялари ҳақидаги маълумотларни марказнинг расмий саҳифаларида мунтазам равишбахш этиб борамиз.