9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Чилонзор туманидаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла фахрийлари ва нуронийлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик 4–5–6 май кунлари ўтказилмоқда. Унда иштирокчилар базавий тиббий текширувлар, лаборатор таҳлиллар — умумий қон таҳлили, биокимёвий таҳлил, коагулограмма, умумий сийдик таҳлили, шунингдек ЭхоКГ, УЗИ, ЭКГ, рентген, гастроскопия ва тор соҳа мутахассислари маслаҳатларидан ўтмоқда.
Тадбирдан мақсад — маҳалла фаоллари, фахрийлар ва нуронийлар саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ҳамда профилактик тиббий хизматни кучайтиришдан иборат.