Хирургия марказида Грузия делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

news_in

16.04.2026

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида Грузиянинг йирик тиббий тармоқларидан бири бўлган “Vian Group” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тармоқ таркибига Caraps Medline клиникаси ҳам киради.

 

Делегацияга Caraps Medline клиникаси бош директори Нино Куталадзе бошчилик қилди. Ташриф давомида меҳмонлар Хирургия марказининг фаолияти, клиник имкониятлари, замонавий хирургия йўналишлари ҳамда халқаро ҳамкорлик салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

 

Учрашув давомида томонлар диагностика, хирургия соҳасида ҳамкорлик, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ва тиббий туризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни тайёрлаш устида иш олиб бориш бўйича келишувга эришилди.