Хирургия марказида илк бор донордан буйракни робот ёрдамида олиш амалиёти бажарилди

news_in

01.05.2026

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида илк бор тирик қариндош донордан буйракни робот ёрдамида олиш ва кейинчалик трансплантация қилиш амалиёти бажарилди.

 

Амалиёт Цюрих университет клиникаси висцерал хирургия ва трансплантация бўлими консультант-хирурги Дилмуроджон Эшмуминов билан ҳамкорликда ўтказилди.

 

Донор катта опа бўлиб, у ўз буйрагини синглисига берди. Беморлар «ВАҚФ» фонди кўмагида, хайрия маблағлари ҳисобидан даволаниш ва буйрак трансплантацияси учун Марказга мурожаат қилган.

 

Амалиёт муваффақиятли ўтди, ҳар икки бемор профиль бўлимга ўтказилди.

 

Эътиборлиси, Цюрихдан ташриф буюрган Дилмуроджон Эшмуминов асли Ўзбекистондан бўлиб, у юртимизда тиббиётнинг ривожланаётгани, Хирургия марказининг замонавий жиҳозлангани ва илғор технологиялар жорий этилаётганидан фахрланишини таъкидлади.