Ҳафта давомида Хирургия маркази директори Исмоилов Саидмурод Ибрагимович бошчилигидаги етакчи мутахассислар гуруҳи Андижон вилояти Балиқчи туманиданги бир нечта маҳаллаларда бўлиб, аҳолига жарроҳлик касалликларининг олдини олиш бўйича батафсил тушунтириш ва амалий кўрсатмалар берди.
Тадбирда қуйидаги раҳбарлар иштирок этди:
– Балиқчи тумани ҳокими Абдураҳимов Жасурбек Одилжонович,
– Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Эргашева Муҳтасархон Эргашевна,
– Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мамажонов Шоҳруҳмирзо Олимжонович.
Маҳалла фаоллари ва аҳоли учун кенг қамровли семинарлар ҳамда тренинглар ўтказилиб, мутахассислар жарроҳлик касалликларининг энг кўп учрайдиган турлари, уларнинг хавф омиллари, эрта аниқлаш усуллари ва профилактика чораларини батафсил тушунтириб берди. Учрашув давомида савол-жавоблар, очиқ мулоҳазалар ва амалий тавсиялар берилди. Тадбирлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида юқори баҳоланди.