- Кафедра ходимлари томонидан моноанестезия компоненти сифатида минтақавий блокадалар, шунингдек, органлар трансплантацияси ўтказилган бир қатор беморларда қорин ва плевра бўшлиқларида, буйрак ва жигар донорларида операциялардан сўнг мультимодал беҳушлик ўтказилади;

– Замонавий анестезия ва нафас олиш аппаратлари, жаҳоннинг етакчи компаниялари томонидан яратилган мониторинг тизими, юқори малакали кадрлар янги технологиялар ва тиббиётнинг энг сўнгги ютуқларини амалиётга мунтазам жорий этиш имконини бермоқда;

– Кафедра мутахассислари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида юқори технологияли жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда мунтазам равишда илмий-амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Тўлиқ тавсиф

  • Кафедра ҳақида

    - Бўлим марказ ташкил этилганидан бери фаолият кўрсатмоқда;

    - Юқори малакали ходимлар: 17 шифокор, 27 анестезиолог;

    - Ҳар йили бўлим ходимлари 7,5 мингдан ортиқ жарроҳлик аралашув ва манипуляцияларни анестезиологик таъминлайди;

    - Орган трансплантацияси, торакал, юрак-қон томир, абдоминал, микроҷарроҳлик, ангиографик, эндоскопик, лапароскопик, амбулатор аралашувларда юқори технологияли жарроҳлик аралашувларни анестезиологик таъминлаш;

    - Тиббий ходимларнинг катта қисми хорижий мамлакатларда: Туркия, Хитой Халқ Республикаси, Италия, Россия Федерациясида стажировкалардан ўтган;

    - Хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда жигар ва буйрак трансплантацияси, торакал ва юрак-қон томир операцияларида анестезиологик ёрдам кўрсатилади;

    - Ҳар йили бўлим клиник ординаторлар, магистрлар, аспирантлар ва курсантларни ўқитади;

    - Ҳар куни бўлим мутахассислари венасига юбориш, ингаляцион, регионал, ўтказувчанлик ва маҳаллий каби барча мавжуд анестезия турларини амалга оширадилар.