Таклиф этилган хизматлар рўйхати
- Овқат ҳазм қилиш тизимидаги органларда диагностик ва даволовчи эндоскопик аралашувлар;
- Нафас олиш тизимларида диагностик ва даволовчи эндоскопик аралашувлар;
- Панкреатобилиар соҳаси органларида диагностик ва даволовчи эндоскопик аралашувлар;
- Овқат ҳазм қилиш тизимининг юқори бўлимларида эпителиал ва субэпителиал тузилмалар бўйича туннел эндоскопик аралашувлар;
- Кардиа ахалазияси бўйича туннел эндоскопик аралашувлар;
- Шошилинч эндоскопик аралашувлар.
- Бўлим 1975 йил сентябрь ойида жарроҳлик маркази асосида ташкил этилган;
- Бўлимда йилига 9000 дан ортиқ қорин ва кўкрак бўшлиғи органларининг эндоскопик текшируви ўтказилади;
- 2024 йил 21-23 феврал кунлари Хитой Халқ Республикаси шифокорлари, профессор Жининг Фан билан биргаликда биринчи муваффақиятли перорал эндоскопик миотомия операцияси ўтказилди.
- Бўлим жамоаси 5 шифокор эндоскопистлардан иборат.
- Бўлимда 4 та эндоскопик ва 1 та эндоскопик операция хонаси мавжуд.
-Ҳар йили мутахассисларимиз таълим ҳамда малака ошириш мақсадида чет элга юборилади.
-МДҲ давлатлари мутахассислари билан биргаликда янги йўналишлар бўйича эндоскопия амалиётлари мунтазам равишда амалга оширилади.
- Бўлим жамоаси ўзининг илмий ишланмалари ва соғлиқни сақлашдаги амалий ютуқларини маҳаллий ва хорижий журналларда мунтазам равишда эълон қилиб боради.