МРТ учун 25% чегирма 18:00 дан кейин. Бизнинг хирургия маркази халқимиз учун шанба куни қўшимча фаолият юритади.

Юлдашев Ж.М. ва Қосимов С.С. диссертация ишлари ҳимояси ҳақида эълон

09.11.2026

ҲИМОЯ ҲАҚИДА ЭЪЛОН

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.06/2025.27.12.Tib.08.01. рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 19 ноябрь куни соат 14:00 да навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

КУН ТАРТИБИ

I. Юлдашев Жасур Мансуровичнинг 14.00.31 — Урология (тиббиёт фанлари) ихтисослиги бўйича «Эркаклар бепуштлигида микрохирургик варикоцелэктомия натижалари ва самарадорлигини баҳолаш» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси.

Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори, профессор Мухтаров Шухрат Турсунович.

Расмий оппонентлар:

1. Гайбуллаев Асилбек Асадович — тиббиёт фанлари доктори, профессор.

2. Юлдашев Файзулла Юлдашевич — тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт университети.

II. Қосимов Сафожон Самукджановичнинг 14.00.31 — Урология (тиббиёт фанлари) ихтисослиги бўйича «Қовуқ бўйинчаси ва уретра простатик қисми облитерациясининг эндоскопик давоси» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси.

Илмий раҳбар: тиббиёт фанлари доктори Насиров Фуркат Рауфович.

Расмий оппонентлар:

1. Аюбов Бехзод Алишерович — тиббиёт фанлари доктори.

2. Шадманов Мирзамахмуд Алишерович — тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.

ZOOM КОНФЕРЕНЦИЯСИГА УЛАНИШ

Уланиш ҳаволаси: Zoom конференциясига кириш

Конференция идентификатори: 810 8448 2358

Кириш коди: 495057