Исмаилов Саидимурад Ибрагимович

Директор, профессор, Т.Ф.Д.

doc

Мутахассис ҳақида маълумот

Марказ директори

Сайдимурад Ибрагимович Исмаилов 1962-йил 6-сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

У олий тиббий маълумотга эга бўлиб, САМПИ ни тамомлаган. Тиббиёт фанлари доктори, профессор. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор фахрий унвони билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини соғлиқни сақлаш тизимида бошлаган бўлиб, санитар ва лаборант лавозимларидан бошлаб соҳа раҳбарлик лавозимларигача бўлган босқичларни изчил босиб ўтган.

1994–1997-йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бош мутахассис ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 1997-йилда шаҳар 7-сон клиник шифохонасида бош шифокор ўринбосари лавозимида ишлаган.

1997–2012-йилларда Яккасарой туман тиббиёт бирлашмасига (кўп тармоқли марказий поликлиника) раҳбарлик қилган.

2012–2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2015–2018-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бош консультант.

2018–2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича бўлим мудири.

2020-йил 16-октабрдан ҳозирги вақтга қадар
Академик В. Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази директори лавозимида фаолият юритмоқда.

С.И. Исмаилов раҳбарлигида Хирургия Маркази мамлакатнинг етакчи юқори технологик клиникаларидан бири сифатида изчил ривожланиб бормоқда, замонавий жарроҳлик ва бошқарув ечимлари жорий этилмоқда, халқаро ҳамкорлик кенгайтирилмоқда ҳамда муассасанинг кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда.

Қабулга ёзилиш